Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 avgust 2018 y. - 16 avgust 2018 y.
     2018 йилнинг 16 августида Алоқа тарихи музейида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштириб келинаётган навбатдаги ҳафталик коллегиал семинар бўлиб ўтади. 
    Тадбирда давлат ва хўжалик органларининг АКТ бўйича таркибий бўлинмалари мутахассислари иштирок этишади. Тадбир мобайнида иккита тақдимот ҳавола этилишини, биринчи қисмида электрон хизматлар кўрсатишда Молдованинг тажрибаси, иккинчи қисмда эса Давлат хизматлари агентлиги вакиллари томоиндан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилади.
    Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги вакиллари ўзларининг фаолияти, бажарилган ишлар ва тақдим этилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумот беришади. 

  
   Ахборот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech