Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 aprel 2017 y.    15:34
Пойтахтда тадбиркорларга лицензиялштириш ва руҳсатлар бериш тақдим этиладиган интерфаол хизматлар соҳасида “Лицензия” ахборот тизимини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди. У 2016 йил декабрь ойида ишга туширилган электрон лицензиялаш порталида очилган. ҳозирги вақтда тест тартибида фаолият кўрсатяпти. Тизим Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришни бешта устувор йўналашлари бўйича ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган.
 “ЛИЦЕНЗИЯ ” ахборот тизими комплекси лицензиялар берувчи идораларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳаракатлари самарадорлигини оширади. “Электрон хукумат” ривожлантириш маркази директори Шерзод Хабибуллаев айтишича, Ўзбекистонда айрим фаолият турларини лицензиялаш, жумладан лицензиялар реестрига киритилган маълумотлар ҳам ошкора бўлади. “Лицензия” тизими фуқаро ва ташкилотларга лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари, уларни расмийлаштириш тартиби ва , шунингдек, берилган лицензия ва рухсатномалар, уларнинг амал қилиш муддатлари ва ҳозирги мақоми ҳақида ахборот беради.
 Тизим ёрдамида 2018 йил 1 январдан лицензия ва рухсатномалар расмийлаштириш учун буюртма юбориш мумкин.Ундан ташқари лицензия ва рухсатномалар реестрини олиб борилишини амалга ошираётган ташкилотлар ходимларининг мехнат унумдорлиги ошади. Журналистлар билан учрашув чоғида вазирлик ва идоралар ходимлари томонидан тизимга лицензиялаштириш ва рухсатномалар бериш соҳаларида 600 тага яқин буюртмалар киритилган, уларнинг ярми ишлаб чиқилиб, 41 мингдан ортиқ лицензия ва рухсат олиш ҳужжатларидан иборат реестрда шаклланган. Улар 40 та фаолият турини , жумладан транспорт, божхона, банк соҳаси, архитектура ва қурилиш, ноширлик, реклама, савдо, тиббиёт ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

17492726_689319371239480_4339644053851160066_o.jpg

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech