Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 aprel 2017 y.    11:42
ИДХЯП 2,0 порталининг янги версияси ишга туширилиши олдидан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида шаҳсий тажриба ва чет эллардаги шу хилдаги тизимлар иши тўғрисидаги маълумотларга асосланган қатор саволлар пайдо бўлди.Буни «Вақтинча мумкин» лойиҳасига келиб тушган саволлар ҳам намойиш этди. 

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Хабибуллаев томонидан мазкур саволларга берилган жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Яна Сардор Хусанов лойиҳамизда фаоллик кўрсатди. Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Хабибуллаев сизларнинг барча саволларингизга жавоб берди, барча шарҳларни тақдим этамиз. 

Сардор Хусанов: – Ҳурматли Шерзод, электрон ҳукумат тушунчаси деганда кўпчиликда барча ҳужжатларни компьютер ёнидан турмасдан қўлга киритиш мумкин, деган фикр келади.Бироқ, афсуски, бизнинг ИДХЯП аксарият ҳолларда фақат давлат органига ариза бериш учун химат қилади, кўрсатиладиган хизматлар эса асосан ахборот тусида бўлади, яна шуниси ғалатики, ярим автомат ҳусусият касб этади . Масалан, бир фуқарога судланмаганлиги ҳақида маълумотнома олиш керак бўлиб қолди, дейлик. У он-лайн буюртма беради. Шу билан фуқаролар ҳаётини енгиллаштириш жараёни тугайди. Энди унинг ўзи кассага бориб,тегишли тўловни амалга ошириши(буни ўриндиқдан турмай қилинишини истардик) ва сиёҳи қуримаган муҳр босилган қоғозни олиши лозим. Фуқаролар уйда ўтириб хизматларнинг барча турини: ариза бериш, онлайн тўловни амалга ошириши(агар шу зарур бўлса) ва сиёҳи қуримаган муҳрсиз ҳақиқий маълумотнома олиши мумкин бўлган тизим қачон йўлга қўйилади?! P.S. Бу фақат мисол, бундай хизматлар барча соҳаларда жуда кўп. 

Шерзод Хабибуллаев: – Интерфаол давлат хизматларининг ягона порталида ярим автоматлаштирилган хизматлар мавжудлиги янги амалиёт эмас. Бундай хизматлар турли мамлакатларда бор ва улар қатор объектив омиллар билан изоҳланади. 

Биринчидан, бу маълумотлар хавфсизлиги талабларидан келиб чиқади. Бир қатор ҳолатларда, жумладан, судланмаганлиги тўғрисида маълумот олишдаги тартиб меъёрий-ҳуқуқий базада қатъий белгилаб берилган ва шунинг учун портал мавжуд механизмлар доирасида фаолият олиб боради. 

Давлат хизматлари тўловларига келганда, бу масалани биз ҳисобга олдик.Янги версиядаги Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали 2.0 да онлайн-тўлов кўзда тутилган. Жараённинг бу қисми босқичма-босқич автоматлаштирилади, биз барча давлат органларини мобиль банкинг сервисига улаш томон қадам ташлаяпмиз. Ҳозир, кўплаб онлайн-хизматлар тўловини Uzcard, PayMe, Click иловалари орқали амалга ошириш мумкин. Ўйлайманки, яқин келажакда биз бу йўналишда хизматларнинг катта миқдорини қамраб оламиз. Ҳозирнинг ўзида онлайн-тўловлар сервислари вакиллари бизга ташаббус ва таклифлар билан чиқаётганларини таъкидлашни истардим. Бу борада ҳам биз фойдаланувчиларимизнинг манфаатларини кенг миқёсда ҳисобга олишга ҳаракат қиламиз: айримлар билан Портал фойдаланувчилари учун онлайн-тўловлар бепул бўлиши ҳақида келишувга эришдик. 

Сардор Хусанов: – Қачон ҳақиқий электрон хизматлар кўрсатилади? Масалан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини алмаштириш учун туман ИИБга он-лайн ариза бериш мумкин бўладими. Вақт белгиланади, сиз билан инспектор учрашади ва мустақил равишда зарур бўлган операцияни бажаради( анкета тўлдириш, имзолаш тўплаш ва ҳоказо), яъни хизмат тизимли эмас, балки операция ҳусусиятида бўлади. 

Шерзод Хабибуллаев: – Қулай бўлиши учун келинг, «Электрон ҳукумат»тизимининг тузилмасини тушунтириб ўтай. Сиз, албатта, ҳақлисиз. Портал давлат органлари томонидан хизмат кўрсатиш жараёнини максимал даражада автоматлаштириш учун яратилган.. Фойдаланувчи ва давлат органининг ўзаро фаолиятида фақат нуқта бўлган мавжуд ягона портал негизида бир қатор ахборот тизимлари мажмуаси(АТМ) йўлга қўйилган. Улар бевосита маълумотлар базаси ва ID.uz тизими билан боғланган. Яъни, сиз бирон хизматни сўраганингизда АТМ ва маълумотлар базаси максимум автоматлаштирилган ҳаракатларни беради. Порталнинг янги версиясида биз фойдаланувчилар идентификацияси муаммосини ҳисобга олдик ва OneID фойдаланувчилари идентификациясининг сифат жиҳатидан янги базасини ишлаб чиқдик, у бевосита жисмоний ва юридик шаҳслар маълумотлар базаси билан боғлиқ бўлади. Рўйхатга олишда сиз бир марта паспорт маълумотларини киритасиз(ёки юридик шахс маълумотларини), кейин тизим сизни мустақил равишда идентификация қилади. Истиқболда бу аккаунт шахснинг ўзига хос “виртуал”и бўлиши ва оффлайн-маконда ҳам ҳаракат қилиши мумкин. 

Масалан, маълумотнома олишдаги бюрократик жараён шундай қисқаради. Паспортнинг ягона ID-рақами (ПИНФЛ) энди моҳиятан, сизнинг порталда рўйҳатдан ўтганингизни билдиради. Бу маълумотларни бир марта киритиш кифоя ва тизим сизни базада” топиб олади”. 

Бироқ, сиз келтираётган мисол “ҳақиқий” электрон хизматлардан бироз фарқ қилади. Фуқаро паспортини олиш тўла автоматлаштирилиши мумкин эмас, бунинг сабабларидан бири фуқаронинг биометрик маълумотлари билан боғлиқ. Агар “электрон навбат кутишлар” – инспекторга кириш учун навбатга ёзилиш, давлат хизматчиси қабулига рўйхатдан ўтиш тўғрисида сўз борса, унда бу давлат органларининг ўзларига боғлиқ. 

Сиз эслатиб ўтган ўша жараёнга келсак, айни шу масала ҳозир Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси доирасида кўриб чиқилмоқда. Биз бу борада иш олиб боряпмиз, бироқ, уни амалга ошириш муайян вақтни талаб этишини тушуниш зарур , яъни, инфратузилмани ташкил этиш, техник жиҳозлашни таъминлаш, тармоқни “кўтариш, жойлардаги давлат хизматчиларини ўқитиш каби ишларни амалга ошириш керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ҳозир мамлакат бўйича 194 та туманни улаш масаласини ишлаб чиқяпмиз. 

Сардор Хусанов: – Яқинда Т6 божхона декларациясини он-лайн тўлдириш функцияси қўшилди. Бу хизматдан фойдаланишда ДБҚ сайтидан декларацияни олиб тўлдириш ёки қўлда керакли маълумотларни ёзиб чиққандан кўра анча кўп муаммолар туғилди. 

Масалан, “он-лайн хизматдан” фойдаланганда қуйидагилар зарур: 

1. Т6 декларациясининг pdf файлини сайтдан олиш, 
2. Уни тўлдириш, 
3. сақлаш, 
4. юклаш, 
5. жўнатиш, 
6. олиш, 
7. Қоғозга чиқариш ва бу тўлдирилган шакл билан божхона назоратига бориш. Одамлар ҳаётини енгиллаштиришга қаратилмаган ҳаракатлар жуда кўп. 

Шундай тассурот ҳосил бўладики, хизматлар хизмат учун яратилади, одамлар учун эмас. Қачон барча хизматлар қўйилган вазифаларни бажариш мавқеидан эмас, балки одамлар учун қулайликлар яратиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади?! 

Шерзод Хабибуллаев: – Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қулайлик яратиш учун 2016 йилнинг оҳиридан Ягона порталда онлайн божхона декларациясини тақдим этиш мумкин бўлди. Хизмат жисмоний шахсларга бепул кўрсатилади. Бу интерфаол хизмат ёрдамида сиз ўзингиз учун қулай жой ва вақтда компьтерда йўловчи божхона декларациясини тўлдиришингиз мумкин. Декларацияни электрон шаклда тўлдириб, сиз навбат кутиб, ёки ҳужжатни қўлда тўлдириш учун кетадиган вақтингизни тежайсиз.. Мазкур хизмат божхона чегарасида божхона билан боғлиқ расмиятчиликларга кетадиган вақтни қисқартириш учун йўлга қўйилган ва Давлат божхона қўмитаси ёрдамида кейинги босқичларда унинг тўла автоматлаштирилиши мумкин. 

Шунингдек ҳозирги вақтда Порталнинг янги версиясини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Вақти келиб, альфа ва бета-тестдан кейин , барча хизматлар янги тизимга киритилади. Порталнинг янги версиясининг фарқи у тўлалигича фойдаланувчиларга қулайлик яратишга қаратилганидадир. Биз фойдаланувчи учта, кўпи билан бешта кликда сифатли давлат хизмати олиши томон боряпмиз. 

Айни шунинг учун бизга ҳозир фойдаланувчилар билан мулоқот жуда муҳим. Ва биз шахсан сизга фидбек ва 2017 йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаши кутилаётган порталнинг янги версияси бўйича миннатдорлик билдирамиз. 

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) – қонунчилик талаби. Бу халқаро амалиёт. Бироқ, эътибор беринг, ЭРИ порталнинг барча хизматлари учун ҳам талаб қилинмайди. Айни вақтда фақат, ЭРИ воситасида биз сизнинг шахсий маълумотларингиз хавфсизлигини таъминлашимиз мумкин. 

Ҳозир уни олиш жараёни максимал даражада автоматлаштирилган: сиз Порталга ёки Давлат солиқ қўмитасига ариза беришингиз, онлайн хизмати орқали (Uzcard картасидан тўлов тизими орқали) тўловни амалга оширишингиз ва шу куннинг ўзида яқин солиқ бўлимидан калит олишингиз мумкин. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг лойиҳага мурожаат қилган бошқа фойдаланувчиларининг саволлари ҳам кўриб чиқилди. 

Яхё Каюмов: – Электрон маъмуриятнинг(ёки шундай бошқарма) ўзи устувор бўлиши лозим ва онлайн портал орқали жамиятдаги одамлар давлат олдида тенг бўлади (бой ёки камбағал, ҳудудга тегишлтилиги, таниш-билишлари). Иккинчидан, онлайн порталдаги силлиқ аралаштириш маъмурий хизматлар сифати учун масъулият виртуал ботларга ўтади дегани эмас, хизмат сифати учун жавобгар мансабдор шахс очиқ кўрсатилиши лозим. Учинчидан, фойдаланувчиларнинг, яъни фуқароларнинг шахсий маълумотлари мутлақо маҳфий бўлиши ва фойдаланувчи иштирокидаги суд ҳукмисиз хусусий шахсларга босим предмети сифатида фойдаланилиши мумкин эмас, шунингдек, фойдаланувчиларнинг анонимлигини ҳам хурмат қилиш керак. Агар рухсат берсангиз, саволлар пайдо бўляпти. 

1) Замонавий хизматлар бизга керак ва электрон жамият асрида цивилизациядан ортда қолмаслик керак, бироқ қандай қилиб аҳолининг турли қатламлари учун мамлакатнинг барча ҳудудларида бу хизматлардан фойдаланишни имкониятли қилиш мумкин? 

2) Ушбу услуб принципи коррупцияга қарши кураш ҳисобланади, яъни интернет орқали ҳеч ким пора талаб қила олмайди ва таклиф ҳам этаолмайди. Бу хизматларни сифатли ва халол бажаришда нима асос бўла олади? Яъни фойдаланувчиларда электрон форматда олинган жавоблар ёки хизматларни суд тергов ишларида фойдаланиш учун архивда сақлаб қўйиш имконияти бўладими? 

3) Замонавий хизмат замонавий билим-кўникмаларни талаб этади, шунинг учун сиз нима деб ўйлайсиз, бу борада республикада умуммиллий ўқув керакми? 

Шерзод Хабибуллаев: –Салом , Яхё. Амалий саволларингиз учун катта рахмат. 

Сиз мутлақо ҳақсиз, Порталга республика миқёсида кириш мумкин бўлиши лозим ва биз бу йўналишда маълум чора-тадбирларни кўряпмиз. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудлардаги давлат хизматчилари учун тематик семинарлар ва тренинглар ўтказяпмиз. Хокимликлардаги ахборот киоскалари доирасида порталдан қандай фойдаланиш керак, “Электрон ҳукумат” нима экани ҳақидаги маълумотларни тарқатяпмиз. 

Ҳозир мобиль операторлар (Uzmobile, UMS) Порталга ва виртуал қабулхоналарга киришни бепул қилиш ташаббуси билан чиқдилар. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ҳудудлардан сўровлар тушиши динамикасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. . 

Биз босқичма-босқич давлат ҳокимияти органларининг ўзлари онлайн давлат хизмати кўрсатишдан манфаатдор бўлишлари томон қадам ташлаяпмиз. Негаки, бу биринчи навбатда уларнинг ишини енгиллаштиради. Шунинг учун, бундан кейин ҳам жойлардаги давлат органлари вакиллари аҳоли билан кўпроқ ишлашлари, уларга портал имкониятлари ҳақида маълумот беришлари учун ёрдам кўрсатамиз. 

Фойдаланувчи ўз мурожаатига оладиган жавоблар расмий равишда вазирлик ёки идоранинг чиқиш хатлари бўйича рўйхатга олинади. Яъни, судда кўриб чиқишда улар бошқа ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга бўлади. Агар фойдаланувчининг мурожаати ҳуқуқ бузилишига тегишли бўлса, ёки суд ишида мурожаат билан боғлиқ масала кўрилаётган бўлса, портал воситасида олинган маълумот далил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Агар қандайдир йўл билан, суд ушбу ҳужжатни эътиборга олишдан бош тортса, фойдаланувчи Портал ва виртуал қабулхоналарнинг call-марказлари мутахассислари билан маслаҳатлашиши, шунингдек ,шу соҳага тегишли инстанцияга шикоят қилиши мумкин. 

1) Порталнинг янги версияси – хатто энди ўрганаётган фойдаланувчилар учун ҳам жуда оддий ва қулай. Бироқ, сиз ҳақлисиз, аҳолининг портал имкониятларидан ҳабардорлигинигина ошириш кифоя қилмайди, балки, бу йўналишда фуқароларнинг фаоллигини ҳам кучайтириш керак. Бунинг учун фақат кўникма эмас. балки муайян билим ҳам керак. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш устида иш олиб бориш лозим. Кўп нарса, идора томонидан хизмат қандай кўрсатилишига, ёки шикоятдан кейин натижа қандай бўлишига ҳам боғлиқ. Бу борада нафақат марказимиз, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари иш олиб бормоқда, балки ҳокимликлар, маҳаллалар, таълим муассасалари ҳам ҳаракат қилмоқда. Биз мунтазам равишда коллежлар, лицейлар, олий ўқув юртларида тренинглар ўтказиш йўли билан ёшлар билан ишлаяпмиз.Бунда оммавий ахборот воситалари ҳам фаол ўрин тутмоқда. 

2) Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув марказларида давлат хизматчиларини ўқитиш тизимли равишда амалга оширилмоқда. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб (ТАТУнинг ҳудудий бўлинмаларида) 12 та ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда, 136 та профессионал тренерлар тизимли равишда ҳокимият вакилларини жойларда «Электрон ҳукумат» тизимида ишлаш ва онлайн тартибида давлат хизмати кўрсатишга ўқитмоқда .Тренерлар ўртасида 124 киши профессор-ўқитувчи таркибида, 68 нафар ўқитувчи Жанубий Кореяда малака ошириб қайтган. 

3) Давлат бошқарув органлари билан биргаликда идоравий тадбирларимизни имкон қадар кўпроқ очишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ, бу узоқ муддатли иш. Унинг натижаси бугун эмас, балки вақти келиб кўринади. 

4) Агар фойдаланувчиларда портал билан боғлиқ қандайдир техник муаммолар юзага келса, мутахассисларимиз ёрдам беришга тайёр, 1060 ёки (0800) 2001818 телефонларига қўнғироқ қилиш кифоя. 
Manba: ut.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech