Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 dekabr 2018 y.    20:09

2019_uz.jpg

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Сизни кириб келаётган Янги 2019 йил билан табриклайди!

Бу йили ҳам ҳар биримиз олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш йўлида изландик, интилдик ва ҳаракат қилдик. Электрон ҳукумат тизимида ҳам Давлат ва фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда юртимиз меҳмонлари ўртасидаги ўзаро алоқани осонлаштириш мақсадида анча ишлар қилинди. Ахборот технологиялари соҳаси муттасил ривожланиб, инсониятнинг эҳтиёжларини қондириш ва юмушларини енгиллаштириш йўлида ҳамиша хизмат қилиб келади. Кейинги йилда ҳам бизни янги ечимлар ва янги имкониятлар кутмоқда. 

Янги йилда сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва туганмас бахт тилаймиз.   Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! Истиқболли  келажакка бўлган ишонч Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Байрамингиз муборак, азизлар!



 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech