Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 noyabr 2018 y.    12:50

2.jpg


Кеча, 20 ноябрь куни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида  БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) делегацияси вакили, электрон тижорат ва қоғозсиз савдо соҳасида ҳуқуқий масалалар бўйича халқаро консультант Жон Д. Григори билан учрашув бўлиб ўтди, меҳмонга халқаро ташкилот лойиҳасининг миллий консультантлари ҳамроҳлик қилишди.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан учрашувда Марказ директори ўринбосари Файзулла Арипжанов ва бошқа ходимлар қатнашишди.

Жаноб Жон Д. Григори ўз ташрифининг мақсадларини баён этди ва биз яшаётган замонда тансчегаравий электрон тижоратнинг аҳамияти ва қоғозсиз савдони тарғиб этиш омиллари хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Марказ директори ўринбосари Ф. Арипжанов меҳмонларни Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирди, хусусан, электрон тижоратни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади, шунингдек, электрон тижорат соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан маълумот берди.


4.jpg


Учрашув мобайнида томонлар Раҳбар гуруҳ томонидан Ишчи гуруҳ кўмаги остида тайёрланган ҳуқуқий масалалар бўйича мавзу йўналишларини муҳокама этишди, жумладан:

·         электрон битимларнинг юридик жиҳатлари;

·         ҳуқуқий ҳужжатлар ва иккитомонлама ёки ҳудудий келишувлар;

·         трансчегаравий (ўзаро) эътироф;

·         хизматлар ҳақида келишувлар ва Англашув Меморандумлари;

·         маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Қонунлар;

·         ахборот хавфсизлигининг юридик талабалари ва низомлари;

·         ахборот ва маълумотлардан фойдаланиш ва алмашишнинг ҳуқуқий ва/ёки меъёрий талаблари;

·         маълумотларнинг аниқлиги ва бутлиги билан боғлиқ Қонунлар ва низомлар;

·         маълумотларни сақлаш ва электрон архивлашнинг меъёрий/ҳуқуқий талаблари;

·         масъулиятлилик ва низоларни ҳал этиш масалалари;

·         интеллектуал мулк ҳуқуқи ва маълумотлар базаси билан боғлиқ муаммолар;

·         электрон тўловлар учун тўловлар/банк ҳуқуқи экспертизаси;

·         электрон исботлар қўйими;

·         рақобат тўғрисидаги қонунчилик масалалари;

бошқа юридик масалалар.


Мазкур ўзига хос саволноманинг мақсади Осиё-Тинч океани ҳудудида трансчегаравий қоғозсиз савдо юритишдан манфаатдор бўлган мамлакатларнинг ҳуқуқий масалаларни баҳолаши ва Осиё-Тинч океани ҳудудида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш бўйича рамкали келишувга қўшилиш имкониятлари ҳамда ушбу қадамга тайёрлик даражасини текшириш саналади.

Учрашув сўнгида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди, шунингдек келгуси ҳамкорлик ва кўмаклашишга тайёр эканликларини билдиришди.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech