Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
03 avgust 2018 y.    14:24
Жорий йилнинг 2 август куни Алоқа тарихи музейида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ўтказиб келинадиган навбатдаги ҳафталик коллегиал семинар бўлиб ўтди. Унда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТга ихтисослашган таркибий бўлинмалари ва мутахассислари қатнашди.
Тадбирни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директор ўринбосари Ф. Арипжанов очиб берди. 
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқариш миллий агентлиги ҳамда Республика Товар-хом ашё биржаси вакиллари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти ва қонуности ҳужжатлари ҳамда E-xarid порталида савдо қилиш механизми, бўйича тақдимот ўтказдилар. Тақдимот жараёнида фойдаланувчилар томонидан харид-режа жадвалларининг тўлиқ жойлаштирилиши, танлов ва тендер ҳужжатларининг Қонун ва низом талабларига мувофиқ юритилиши, товарларнинг техник параметрлари, алоҳида шартлари батафсил кўрсатилиши шартлиги ҳақида алоҳида такидлаб ўтилди. 
Сўнгра Россия Федерациясининг DVTECH МЧЖ мутахассисларининг очиқ маълумотларни шакллантириш ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашга мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ва уларнинг техник имкониятлари ҳақидаги тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари иштирокида “Ахборот хавфсизлиги” сиёсатини ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан давра-суҳбати ташкил этилди.
Бўлиб ўтган тақдимотлар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ҳамда шу шаклдаги амалий семинарларни кўпроқ ташкил этиш бўйича таклифлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташаббуси билан мунтазам равишда ўтказиладиган коллегиал семинар ҳар сафар соҳасидаги долзарб мавзуларга бағишланади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакиллари семинар мавзуларини танлаш бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин. 

Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech