Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 oktyabr 2018 y.    18:34

    2018 йилнинг 19 октябрь куни «Ўзэкспомарказ»  кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича I форум бўлиб ўтди. Электрон ҳукумат маркази «Рақамли трансформация — Ўзбекистон ва Россия учун янги воқелик» деб номланган сессияда иштирок этди.

      Тадбир давомида рақамли иқтисодиёт, турли соҳаларда космик технологиялардан фойдаланиш,  давлат бошқаруви ва ахборот хавфсизлигини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

photo_2018-10-22_11-16-03.jpg

   “Электрон ҳукумат” маркази директор ўринбосари Д.Атаджанов “Давлат бошқаруви тизимини рақамлатириш” мавзусида тақдимот ўтказди. У тақдимотда электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берди, статистик маълумотлар ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш натижаларини тақдим қилди, рақамли трансформацияларнинг келажакдаги истиқболларини қайд этди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

    Анжуман   якунида иштирокчилар   рақамли    иқтисодиёт, АКТ бўйича таълим бериш, технопаркларни ривожлантириш ва шу каби соҳаларида ўзаро алоқаларни давом эттириш борасида келишиб олишди.

photo_2018-10-22_11-16-09.jpg

   Ўзбекистон ва Россиянинг Ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича I форуми иштирокчилари саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш,  қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш,  шунингдек,  молия-банк,  савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалар бўйича умумий қиймати 27 миллиард долларга тенг 800 дан ортиқ ҳужжатларни имзоладилар.


     Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech