Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 avgust 2018 y.    17:12

Жорий йилнинг 5-9 август кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг делегацияси Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида бўлди. Ташриф чоғида мамлакатимиз вакиллари ва Ҳиндистоннинг электрон ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда унинг қуйи ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш учун бир қатор таклифлар илгари сурилди.

photo_2018-08-08_12-14-44.jpg

Жумладан, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Электрон ҳукуматни ривожлантириш маркази ва Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашга келишиб олинди. Мазкур битим электрон ҳукумат, электрон таълим, электрон парламент, бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича электрон ҳукумат соҳасида давлат ходимларининг малакасини оширишга қаратилади.

Шунингдек, учрашув чоғида Ҳиндистоннинг таълим муассасалари билан Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Джавахарлал Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ўқув марказининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Кенгайтирилган ҳисоблашни ривожлантириш маркази билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech