Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 noyabr 2018 y.    13:38

1 (9).jpg

«Ўзэкспомарказ» МКМда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» мавзусига бағишланган ҳисобот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад жамоатчилик, мамлакатимиз операторлари ва провайдерлари, «Ўзбектелеком» АК  ҳамкорлари ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи ОАВни  2018 йил  9 январда ўтказилган йиғилиш қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғининг бажарилиши ҳақида хабардор қилиш ҳамда компаниянинг телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, ташқи каналларни кенгайтириш ва янги чексиз тариф режаларини жорий этиш бўйича лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида сўзлаб беришдан иборат.

Компания вакилларининг сўзларига кўра «Ўзбектелеком» АК Халқаро пакетли коммутация марказларининг (ХПКМ) комплексларини модернизация қилди ва шундан кейин уларнинг умумий ўтказиш қобилияти 10 мартага ошди.

Энди 2018 йилнинг боши билан қиёслаганда ўтказиш қобилияти  1200 Гбит/c.ни ташкил этмоқда (муқаддам 110 Гбит/c эди).

ХПКМ кенгайтириш графиги:

1.png

Шу тариқа, ХПКМ комплекси умумий ўтказиш қобилияти 10 баробар оширилди!

Йил бошида Интернет хизматларининг минтақавий бозорини ривожлантириш учун Компания операторлар ва провайдерлар учун интернет-каналида тарифнинг нархини 3 баробар пасайтирди:

Ø  2018 йил 10 июлда Халқаро Пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун ташқи интернет-канал тарифлари 1 Мбит/с. нархи 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача туширилди;

Ø  2018 йилнинг декабрь ойида операторлар ва провайдерлар учун 1 Мбит/с. нархи 85 000 сўмни ташкил этади. 

 

Шу тариқа, мамлакатимизда илк маротаба 2 Мбит/с тезликка эга бўлган чегарасиз кафолатланган интернет нархи ойига 88 000 сўмни ташкил этадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси оператор ва  провайдерлари учун нархларни тушириш графиги:

2.png

Бундан ташқари, энди тариф режаларида «гача» қўшимчаси мавжуд бўлмайди,  бу танлаб олинган тариф режаси бўйича тезликнинг кафолатланишини англатади. Энди 1Мбит/с =1Мбит/с. эканлигини англатади.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили»да  UZTELECOM ҳам кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлайди.  1 декабрдан компания абонентларга: «Teznet Business» ва «Tadbirkor» янги тариф режалари серияларини тақдим этади.

«Ўзбектелеком» АК  UZTELECOM абонентлари учун тезликни ошириш ва трафик нархини пасайтириш бўйича нафақат янгиларини киритиб, балки мавжуд  тариф режаларини янгилаб, ўз ваъдасини бажармоқда.

2019 йилдан бошлаб  «Ўзбектелеком» АК ADSL тармоғини ривожлантиришни тўхтатади ва FTTx технологияси бўйича Тармоқни ривожлантириш учун барча кучларини йўналтиради. Компания режаларида абонентларни FTTx технологияси бўйича босқичма-босқич  улаш ва ҳар бир фойдаланувчига юқори сифатли интернет хизматларини тақдим этиш белгиланган.

2025 йилгача UZTELECOM 220 минг километрдан ортиқ оптик кабел ётқизиш белгиланган.

Компания вакиллари жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб интернетнинг уланиш усулидан қатъий назар барча фойдаланувчилар унинг тезлиги сезиларли даражада ошганини ҳис этишлари муқаррарлигини таъкидлаб ўтишди.



 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech