Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 noyabr 2018 y.    18:15

Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан биридастурчилар учун Google Developers Group (GDG) DevFest фестивали ўтказилади.

Тадбир Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Xалқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатxонаси кўмагида Тошкентдаги Инҳа университети, Google, Google Developers Group (GDG) Tashkent ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йил 24 ноябрда бўлиб ўтади.

4b5bf1ca-036e-be95-9b25-2b3156772117.jpg

DevFest ДевФест — Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йили Google компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида Googleнинг сўнгги теxнологиялари ва ишланмалари тақдим қилинади. Xусусан, иштирокчилар мобиль иловаларни яратиш, ВР/АР теxнологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Инҳа университети 2015 йилдан буён ёш мутаxассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутаxассисларни Googleнинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига xос майдондир.

Манба: mitc.uz


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech