Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 noyabr 2018 y.    11:25

2.jpg1










Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги депортаменти директори Раджив Кумар, Ҳиндистон дастурий технологиялар парки жамияти бош директори Омкар Рай, Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш маркази  директори Навин Жайн ва бошқалар иштирок этишди.

Суҳбат давомида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистонда АТ-паркларни яратиш ва ривожлантириш, ТАТУ ҳузуридаги Жавоҳарлал Неру номидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари маркази базасида Ҳиндистоннинг Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш маркази (C-DАС) ўқув дастури бўйича ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини йўлга қўйиш ва электрон ҳукумат, ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

 

Манба: http://mitc.uz


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech