Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 noyabr 2018 y.    19:49

10 (3).jpg3 (10).jpg

Марказда Ҳиндистоннинг VisionCraft компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Амолак Сингх билан учрашув бўлиб ўтди. Унда хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳалардаги келгуси иштироки масалалари муҳокама этилди.

VisionCraft компанияси маълумотларни қайта ишлаш марказларини шакллантириш масалалари билан шуғулланади ва тиббиёт, қурилиш, кўчмас мулк, тўқимачилик, энергетика ва бошқа соҳаларда ўз эътиборини жамлаган.

Учрашув мобайнида хорижий компаниянинг ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқларига алоҳида эътибор қаратилди.

7 (5).jpg4 (8).jpg

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида Марказ директорининг биринчи ўринбосари Данияр Атаджанов маълумот бериб ўтди. Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида замонавий инновацион технологияларни жорий этиш бўйича режалаштирилган ишлар ҳиндистонлик вакилда катта қизиқиш уйғотди.

1 (9).jpg2 (8).jpg

“Ақлли шаҳар” технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари музокараларнинг асосий мавзусига айланди. Томонлар эришилган келишувларнинг тез орада ўзининг амалий аксини топиши заруратини билдиришди.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech