Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 oktyabr 2018 y.    16:41

   5.jpg

 2018 йил 18 октябрь куни Ҳиндистон делегациясининг вакили,  S.C.S.  PVT Ltd. компаниясининг бош директори Сужит Пател билан учрашув бўлиб ўтди.

   Йиғилишда ЭҲТРМ директорининг биринчи ўринбосари Мурод Расулов, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш департаменти бошлиғи Шавкат Максудов  ҳамда Марказнинг бошқа департамент ва бўлимлари вакиллари иштирок этишди.

6.jpg

    М.Расулов иштирокчиларга Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, ахборот тизимлари мажмуаларининг жорий қилиниши ва ишлаши, шунингдек my.gov.uz, meningfikrim.uz, regulation.gov.uz порталлари ҳақида сўзлаб берди.

   Меҳмон "Ақлли шаҳарни жорий этиш" мавзусида тақдимот ўтказди.  Меҳмон таъкидлаганидек, "ақлли шаҳар" яратишдан мақсад хизматларнинг самарадорлигини ошириш ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш учун технологиялар ёрдамида ҳаёт сифатини яхшилашдир.

4.jpg

    Ақлли лампалар, ақлли автомобиль тўхташ жойлари, турли ақлли датчиклар, камералар каби келажакнинг “ақлли” технологиялари давлатга шаҳар инфратузилмаси билан бевосита мулоқот қилиш, унда содир бўлаётган воқеаларни кузатиш, унинг қандай ривожланаётгани кузатиш ва ҳаёт сифатини қандай ошириш мумкинлиги бўйича хулосалар чиқариш имконини беради.

    Масалан, ақлли автомобиль тўхташ жойларини яратиш учун HD сифатли камералар ва Wi-Fi диапазонини кенгайтирувчи ускуналар ўрнатилади.  Маълумотлар Wi-Fi роутерга узатилади.  Ушбу маълумотлар асосида, машиналар қўйиш учун бўш жойлар аниқланади ва у мобиль иловага узатилади.

2.jpg

  “Ақлли” ёритиш - бу энергия самарадорлигини оширадиган ёритиш технологияси.  Улар кундузги ёруғликка мослашадиган юқори самарали ёритгичлар бўлиб, автоматик тарзда бошқарилади. 

    "Аслида, Smart City - бу индивидуал тушунча.  Унинг аниқ концепцияси йўқ. Smart компонентларни жорий этиш билан шаҳар янада технологик бўлиб бораверади", - дейди Сужит Пател.

    Шуни таъкидлаш керакки, S.C.S. хавфсизликни таъминлаш, назорат қилиш, табиий офатларга қарши курашиш, ички ва халқаро бозорларда ақлли ечимлар соҳасида АКТни жорий этишга йўналтирилган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.


    Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech