Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
07 dekabr 2018 y.    20:28

8 ДЕКАБРЯ_uz.jpg1 (8) (2).jpg












Тадбирда таъкидланганидек, Конституциямизнинг ҳар бир моддаси Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, тенглиги ва дахлсизлигини кафолатлайди.

Бизнинг Асосий Қомусимиз ҳақиқатан ҳам демократик Конституция. Тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган, ўзбек халқининг тарихий илдизларига асосланган ҳужжатдир.

У кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичида жамлаган.

Тадбирда Конституциямиз, унинг ўзига ҳослиги, мамлакатимиз ва фуқароларимизнинг ҳаётидаги аҳамияти,  унда давлат томонидан белгилаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз борди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Марказимиз жамоаси номидан Ўзбекистон аҳлини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.  Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, ҳар бир хонадондан тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака аримасин!

5 (5) (2).jpg4 (8).jpg



 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech