Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
03 dekabr 2018 y.    18:49

H25.jpgH11.jpg











2018 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Тошкентдаги Инҳа Университети Open Data Challenge-2018 иштирокчилари учун ҳақиқий синов майдонига айланди.

Хаяжонга бой 2 кун давомида 50 та жамоа, 140 дан ортиқ иштирокчи Хакатоннинг 3 та номинацияси бўйича ғолиблик учун ўзаро курашишди.

– “Ақлли шаҳар” учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа;

– очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа;

– очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа.

H10.jpgH7.jpg











Иштирокчиларнинг бари ўз лойиҳасини тез ва сифатли амалга ошириш, дастур ва иловаларни қисқа муддат ичида бўлса-да, иложи борича мукаммалроқ кўринишда яратиш билан банд бўлди. Менторлар эса ёш дастурчиларга бу борада тўғри йўналиш кўрсатиб, маслаҳатларини аяшмади.

Қувонарлиси, танлов қатнашчилари орасида, ҳатто, мактаб ўқувчиларини ҳам учратиш мумкин.

H9.jpgH14.jpg










Танлов доирасида тақдим этилган лойиҳа ва тақдимотлар ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди, қатнашчиларнинг барчасига иштирокчи сертификатлари топширилди.

H2.jpgH1.jpg











Ташкилотчилар томонидан конференция иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам эълон қилинди.  Унинг натижаларига кўра, тадбир давомида тақдим этилган умумий маълумотларнинг иштирокчилар учун фойдали деб топилган қисми 87% ни, конференциянинг ўтказилиши даражаси 5 баллдан 4,7 баллни ташкил этди. Энг кўп билдирилган тилаклар орасидан эса – лойиҳалар тақдимотларини янада кенгроқ тақдим қилиш, кўпроқ амалий мисоллар билан бойитиш кабилар бўлди.

H15.jpgH17.jpg











Ҳали олдинда барчани ҳаяжонли онлар кутмоқда – ғолиблар билан 7 декабрь куни тақдирлаш маросимида танишамиз! Бундан ташқари танловнинг асосий соврини – Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтказиладиган анжуманга йўлланма соҳиби ҳам шу куни аниқланади. Янгиликларимизни кузатишда давом этинг.

H24.jpgH3.jpg


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech