Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 noyabr 2018 y.    10:49
Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш истагидагилар 2018 йилнинг 25 ноябрига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим. Хакатоннинг асосий тадбирлари 30 ноябрдан 2 декабргача Тошкентдаги Инҳа университетитда бўлиб ўтади. 30 ноябрь куни иштирокчилар жалб этилган экспертлар томонидан ўтказиладиган маҳорат дарслари ва тренингларда қатнашишади. 1 ва 2 декабрь кунлари тренинглар мобайнида олинган билимлар ва менторларнинг тавсияларига таянган ҳолда очиқ маълумотлар асосидаги янги ижтимоий фойдали лойиҳаларни ишлаб чиқишади. Танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари қатнашчиларнинг ишларини баҳолашади ва уч номинация бўйича ғолибларни аниқлашади, булар: “Ақлли шаҳар” учун энг яхши лойиҳа, очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа ва очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа. Ғолибларни тақдирлаш маросими 7 декабрь куни бўлиб ўтади. Асосий ўринлар учун топшириладиган совға ва мукофотлардан ташқари ташкилотчилар Гран-при — Мадрид шаҳрига саёҳатни ҳам кўзда тутишган. Гран-прини олишга фақат биргина жамоа даъво қилиши мумкин, у уч номинация бўйича биринчи ўринларни эгаллаган жамоалар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади. Гран-при соҳиби 2019 йилнинг 21-23 май кунлари Мадрид шаҳрида (Испания) ўтказиладиган Бутунжаҳон рақамли бизнес конгрессида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. Бу вақтни сермазмун ва самарали ўтказиш, тажриба ва билимларни ошириш, жаҳон даражасидаги мутахассислар билан жонли мулоқот қилиш учун ноёб имкониятдир.

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech