Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 noyabr 2018 y.    22:13

5.jpg11.jpg

Бугун, 2018 йилнинг 30 ноябрь куни куни Open Data Challenge 2018 (Хакатон) танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда очиқ маълумотлар ғоясини янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бу тадбирни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бобур Абдуллаев очиб берди.

6.jpg7.jpg

Маросимга ташриф буюрган мартабали меҳмонлардан бири Eвропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалар координатори Жон МакГрегорнинг ўзбек ва инглиз тилида сўзлаган нутқи барчага яхши кайфият улашди: “Ҳеч нарса миллат келажагидан-да муҳимроқ бўла олмайди. Бугунги танлов Ўзбекистон келажагига катта ҳисса қўшади”, деди МакГрегор ўзбек тилида.

Шунингдек очилиш маросимида БМТ ТД нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Фарид Караханов ва Тошкентдаги Инҳа университетининг биринчи проректори Во Суг Чо ҳам сўзга чиқиб, Хакатон иштирокчиларига омад тилашди.

9.jpg8.jpg

“Электрон ҳукумат” маркази дирокторининг биринчи ўринбосари Д. Атаджанов “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги очиқ маълумотларнинг ўрни ва унинг Ўзбекистондаги ҳолати мавзусида тақдимот ўтказди.  “Умид қиламанки, бугунги тадбир Ўзбекистон Республикасининг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади”, таъкидлади у.

Бундан ташқари, тадбирда таниқли арбоблар томонидан яна бир нечта тақдимотлар ўтказилиб, улар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

3.jpg1.jpg

Тадбир давомида берилган қизиқарли ва фойдали маълумотлар асосида савол-жавоблар ўтказилиб, фаол ва билимдонларга махсус совғалар топширилди. 

“Биз танловда ғолиб бўламизми ёки йўқми билмаймиз, лекин ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Хакатонда олган билим ва тажрибаларимизни келажакда амалиётда албатта қўллаймиз”, — деди совға олганлардан бири -  Хакатоннинг 12 яшар иштирокчиси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7 “А” синф ўқувчиси Махаматрасулжонов Муҳаммадюсуф.

Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар учун умумий йиғилиш ўтказилиб, унда ўтган йиллардаги танлов ғолиблари, тренерлар ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда тақдимотлар ўтказишди.

Бир сўз билан айтганда, Тошкентдаги Инҳа университетида ўтказиладиган анъанавий танловнинг илк куни унутилмас таассуротларга бой бўлди.
10.jpg4.jpg

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech