Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
06 dekabr 2018 y.    14:54

2 (9).jpg4 (8).jpg












Жорий йилнинг 5 декабрь куни “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш марказида (Марказ)  Қозоғистон Республикасининг “Зерде” миллий  ахборот-коммуникация холдинги” АЖ вакиллари билан видеоконференция ўтказилди.

Видеоконференцияда Зерде компанияси томонидан Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи А. Турсумбаева, АКТ соҳасини ривожлантириш департаменти бош менежери О.Қуаныш, Рақамлаштириш бўйича департамент дастурлари менежери З. Сагиндыков ва бошқалар қатнашишди.

Марказ томонидан видеоконференциияда директор ўринбосари М. Расулов бошчилигида департаментлар ва бўлимлар раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этишди.

1 (10).jpg3 (10).jpg











Марказ ходимлари қўшни мамлакатда IT лойиҳалар қиймати қандай баҳоланиши, Қозоғистонда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан қандай давлат стандартлари қўлланилиши, давлат органларининг  IT лойиҳаларга эҳтиёжи таҳлили қандай ўтказилиши каби масалалар юзасидан маълумотларга эга бўлишди.

Ўтказилган музокаралар натижасига кўра томонлар ахборот алмашинуви ва амалий кўмак кўрсатиш юзасидан ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ деган тўхтамга келишди. Шунингдек, IT лойиҳалар қийматини ҳисоблашда “Зерде” миллий  ахборот-коммуникация холдинги” АЖда қўлланиладиган ёндошувларни ҳамда Қозоғистон Республикасида электрон ҳукумат тизимининг ишлаш механизмини амалий ўрганиш  мақсадида Марказ вакилларининг қўшни давлатга хизмат сафарини уюштиришга қарор қилинди.


Маълумот учун: “Зерде” миллий  ахборот-коммуникация холдинги” АЖ  — Қозоғистоннинг йирик давлат компанияси бўлиб, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш мақсадида яратилган. Холдинг 2008 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йил 3 июль № 668-сон қарори билан ташкил этилган. Унинг ягона акциядори Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ҳисобланади.



 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech