Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 yanvar 2019 y.    13:11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити Университети (Ҳиндистон) филиали ташкил этилади. 

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Amity_2019.jpg

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланиши режалаштирилган.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Амити Университетининг белгиланган намунадаги мамлакатимизда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган дипломи берилади.

Эслатиб ўтамиз, Амити университети – Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда (Мумбай, Жайпур, Колката ва бошқалар) кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Цингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech