Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
03 oktyabr 2018 y.    17:07

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка қилиш усуллари (онлайн ва оффлайн) ҳақида мақола тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турар жойи бўйича ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги ВМҚ-41-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади. Тошкент шаҳрида вақтинча прописка қилиш муддати 5 кундан 6 ойгача.


PROPISKA UZB.jpg


Мақолада қайд этилишича, ИИВ статистикасига асосан йилига 500 000дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискани расмийлаштиришади.

Шунингдек, мақолада Тошкент шаҳрида прописка қилишга ариза топширишнинг анъанавий ва электрон усули ҳақида маълумот берилган. Анъанавий ва электрон усулда ариза топширишнинг барча босқичлари келтириб ўтилган.

Мақола билан танишиш учун ҳавола: http://www.egovernment.uz/uz/press_center/publication/toshkentda-va-tinchalik-r-ykhatdan-tish/

Эслатиб ўтамиз, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон давлат хизматларидан фойдаланишингиз учун OneID тизимида рўйҳатдан ўтган бўлишингиз лозим.

 

 

Ахборот хизмати


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech