Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 avgust 2018 y.    11:21
Рейтингда “Кафолат суғурта компанияси” юқори кўрсаткичларга эришган - 96,85 балл. Иккинчи ўринда “Ўзбекистон Республикаси Халқ банки” АТБ - 95,04 балл “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ учинчи ўринни эгаллади - 94,20 балл. Шунингдек, рейтингли баҳолаш натижаларига кўра, юқори бешталикда Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллар давлат қўмитаси - 92,49 балл ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – 90,65 балл ўрин олган. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши - 12,53 балл рейтингнинг энг пастки поғонасида. Оценкада жами 103та ташкилотлар баҳоланди. Улардан 47таси давлат бошқаруви органлари, 42таси хўжалик органлари ва 14та маҳаллий ҳокимият органлари. Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда -Вазирлик) тизимидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази экспертлари томонидан ҳар чоракда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолати тахлил қилиниб, рейтингли баҳолаш ўтказилади. Баҳолаш рейтингли баҳолаш тизими тузилмасига асосан ўтказилади (2013 йил 31 декабридаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-ВМҚ) Ҳар чорак ўтказиладиган рейтингли баҳолашда “Электрон ҳукумат” маркази экспертлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун таклифларини ўз ичига олган маълумотномалар тайёрлашади. Иш самарадорлигини ошириш мақсадида АКТни самарали жорий этиш саволларига бағишланган семинар ва конференциялар, дистанцион ўқув курслари ташкил этилади. Тузилган рейтинг билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://egovernment.uz/uz/press_center/publication/davlat-va-kh-zhalik-bosh-aruvi-ma-alliy-davlat-okimiyati-organlari-faoliyatida-akhborot-kommunikatsi/ Ахборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech