Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
07 dekabr 2018 y.    20:47

Y1.jpgY2.jpg

2018 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг марказий биносида “Инновацион технологиялар ва ёшлар: имкониятлар, вазифалар ва истиқболлар” мавзусига бағишланган анжуман ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Марказ директори ўринбосари М.Расулов “Ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида тақдимот ўтказди.  У ёшларга яратилаётган имкониятлар, хусусан, Open Data Challenge (Хакатон) танлови ҳақида сўзлаб берди. “Мана шундай тадбирларнинг кўпроқ ўтказилиши қўйилган мақсадларни тезроқ амалга оширишга сабаб бўлади”, – деди М. Расулов.

Анжуманда шунингдек, ёшлар орасида инновацион технологияларни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи айрим муаммолар борлиги таъкидланди. Масалан, ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ коворкинг марказларнинг кўплаб лойиҳалари фақатгина пойтахт ва йирик шаҳарларнигина қамраб олади

Тадбир сўнгида иштирокчилари ўзаро фикр алмашиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини беришди.

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech