Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 oktyabr 2018 y.    16:13
2018 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида рақамли технологияларга бағишланган Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари, шунингдек илмий-амалий марказлари вакиллари иштирок этишди.

7.jpg

«Тарихий ўлчовларда оладиган бўлсак, жуда қисқа вақт ичида рақамли технологиялар бизнинг ҳаётимизни тубдан ўзгартирди, ва, рақамли иқтисодиётга ўтиш аксарият давлатлар учун пировард вазифалардан бирига айланди. Ўзбекистон рақамли технологияларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор билан ёндошади», — деди Ўзбекистон Республикаси бош вазир биринчи ўринбосари А. Раматов.

Тадбирда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, АКТ соҳасини ривожлантириш, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари давлат ва жамият ҳаётида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда рақамли иқтисодиёт мавзуларига бағишланган тақдимотларни ўтказишди.

«Қозоғистонда Нурсултон Абишевичнинг топшириғига асосан “Рақамли Қозоғистон” дастури тасдиқланди ва бугунги кунда у фаол равишда ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда», — таъкидлади Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари А.Жумагалиев.

32.jpg

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров бошчилигида ўтказилган форумда ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари, малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган қатор битим ва меморандумлар имзоланди.

Хусусан, Электрон ҳукумат маркази ва «Миллий ахборот технологиялари» АЖ ўртасида Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув тузилди.

36.jpg

Мазкур Келишув доирасида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишади, АКТ бўйича маълумот ва тажриба алмашишади ҳамда бошқа ҳамкорликда бошқа тадбирларни амалга оширишади.
Иштирокчилар мазкур тадбир ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида фаол ўзаро алоқани тезкор ривожлантириш учун замин ҳозирлашини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир чоғида қатнашчилар ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлишди, шунингдек янги технологияларни жорий этиш юзасида музокаралар ўтказишди.

Ахборат хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech