Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
06 avgust 2018 y.    15:38
Бугунги кунда мамлакатимизда “SMS-pensiya” хизмати орқали фуқароларга уларнинг пенсия миқдорлари, тўлов амалга оширилганлиги, шунингдек, Президент фармонига асосан оширилган пенсиялар тўғрисида бепул SMS хабарларни олиш имконияти яратилган. Ушбу хизматдан ҳозирда 1,8 млн. Пенсионер фойдаланмоқда. 
Шунингдек, Молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсини тасдиқлаш ҳамда нақд пул шаклидаги тўловлари автоматлаштириш мақсадида пенсионерларнинг электрон гувоҳномаси — ID-картасини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Айтиш керакки, 2018 йил якунига қадар корхоналар пенсионерни ишга қабул қилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармасига фақат электрон шаклда хабар юбора бошлашади, бу ортиқча қоғозбозликдан қутилишга ёрдам бериши тайин. Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда “Электрон хукумат”, Суғурта бадали тўловчиларнинг шахсий ҳисобини юритиш базаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан ахборот алмашинувларини йўлга қўйиш орқали масофавий тарзда (жамғармага келмасдан) ариза бериш орқали пенсия ва нафақаларни тайинлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, “Пенсия” дастурий мажмуаси 3,3 млн.дан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини ўзига қамраб олган. 


 Axборот хизмати

 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech