Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
05 dekabr 2018 y.    12:29

8 (5) (2).jpg11 (2) (3).jpg









Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АКТ вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилаётган очиқ маълумотлар тўпламларининг ўз вақтида янгиланишини мувофиқлаштириш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда.

Жаҳон банки Гуруҳининг очиқ ахборот экотизими ҳолатини ўрганиш ва ривожланиш йўл харитасини тайёрлаш масалалари юзасидан “Электрон ҳукумат” марказига (Марказ) ташрифи ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давомига айланди.

Учрашувда Молдованинг реинжиниринг бўйича бош мутахассиси Влад Маноил бошчилигида банк консултантлари – Стела Люка, Ирина Тисакова ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, АКТ вазирлиги вакиллари, шунингдек, Марказнинг раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди.

3 (5) (3).jpg9 (4) (2).jpg

Ташрифнинг асосий мақсади очиқ маълумотлар экотизими ҳолатини ўрганиш ва очиқ ахборот ташаббусларини ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида Марказ директорнинг биринчи ўринбосари Данияр Атаджанов мамлакатимизда очиқ маълумотлар ривожланишининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди.

Жаҳон банкининг вакиллари ўз навбатида очиқ маълумотлар портали қандай ишлаши кераклиги ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Шунингдек томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди. Хусусан, меҳмонлар ишлаб чиқилаётган янги очиқ маълумотлар портали концепцияси бўйича ўз фикр ва тавсияларини тақдим этишга ваъда беришди.

Учрашув якунида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва лойиҳа доирасидаги келгуси учрашувлар ҳақида келишиб олишди.


 
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech