Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
09 avgust 2018 y.    11:14

Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда – АКТ)ни янада ривожлантириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари расмий веб-сайтлари ва ҳукумат порталлари орқали “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш борасида аҳоли ва юридик шахсларга интерактив хизматларни кўрсатилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорига асосан 2014 йил I-чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда -Вазирлик) тизимидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази экспертлари томонидан ҳар чоракда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолати тахлил қилиниб, рейтингли баҳолаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Рейтингли баҳолашни вазифалари - ташкилотларда АКТни жорий этиш мавжуд ҳолатини анализ қилиш, тўсиқларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора тадбирлар режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам бериш, кейинчалик АКТни жорий этиш ва ривожлантиришга йўналтирилган устувор таклифларни тайёрлашдан иборат.

2018 йил II-чорак якуни юзасидан жами 103та давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда –давлат органлари),  жумладан, 47та давлат бошқаруви органлари, 42та хўжалик бошқаруви органлари ва 14тасини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида АКТни жорий этиш ва ривожлантиришининг ҳолати баҳоланди. 

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан баҳоланган давлат органлари орасида “Кафолат суғурта компанияси” юқори кўрсаткичларга эришган. (100 баллдан 96,85 балл). 2018 йил II-чорак якуни юзасидан 95,04 балл тўплаб, “Ўзбекистон Республикаси Халқ банки” АТБ рейтинг натижаларида 2 ўринни эгаллаган. “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ 94,20 балл билан учинчи ўринни эгаллади, якуний кўрсаткичлар бўйича ўртача ўсиш 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 9,80%ни ташкил этди.

Шунингдек, рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ, етакчи бешликдан, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллар давлат қўмитаси - 92,49 балл (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 6,43%), шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – 90,65 балл (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 22,71%) (1-жадвал) ўрин олган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 12,53 балл кўрсатчиклари билан рейтинг натижаларида охирги ўринни эгаллаган, шу билан бирга рейтинг натижалари 2017 йилнинг II-чорагига нисбатан 19,48%га камайган.

 

1-Жадвал Рейтинг натижалари юзасидан биринчи бешталик давлат органлари

 

Давлат органларининг номлари

2018 йил
II чорак

2017 йил
II чорак

1

“Кафолот суғурта компанияси” АЖ

96,85

96,45

2

Ўзбекистон Республикаси “Халқ банки” АТБ

95,04

83,94

3

“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ

94,20

84,40

4

Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллар давлат қўмитаси

92,49

86,06

5

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

90,65

67,94

 

2017 йил II-чорагида ўртача рейтинг кўрсаткичи 70,73 баллдан 2018 йилнинг II-чорагида 68,22 баллга камайган, шу ўринда камайиш 2,51%ни ташкил қилди (2-жадвал).

 

 

Жадвал 2 - Йиллар бўйича ўртача рейтинг кўрсаткичлари

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси”га мувофиқ, баҳолашда расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлар айланиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги, фуқаролар мурожаатларига давлат органининг муносабати, АКТ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими НИС.УЗга тақдим этилган маълумотни сифати ва ишончлилиги каби йўналишларда таҳлиллар олиб борилади.

2018 йил II-чорак натижаларига кўра Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари тизимли равишда бузилганлиги сабабли расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматларини (кейинги ўринларда - ИДХ) кўрсатиш бўйича кўрсаткичлари ёмонлашиши кузатилган.

Хусусан, ташкилот расмий веб-сайти ва ИДХ кўрсатиш кўрсаткичлари қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ жорий қилинган давлат интерактив хизматлари сифат жиҳатдан ҳам ёмонлашган бўлиб, мазкур йўналишда ўртача кўрсаткич 50 дан 31,44 ташкил этди (2017 йилнинг II-чорагига нисбатан камайиш 2,77%). Шу ўринда, олиб борилган таҳлиллар натижасида давлат органларида АКТ татбиқ этилишига масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани ёки малакали мутахассисларнинг жалб қилинмагани ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларининг самарали жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликларнинг юзага келишининг бош омили эканини айтиб ўтиш ўринлидир.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази экспертлари томонидан рейтингли баҳолаш ўтказилган давлат органлари учун АКТ жорий қилиш ва ривожлантириш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш юзасидан ҳар чорак натижаларига оид батафсил маълумот, камчиликларни бартараф этишга оид тавсия берилди. Бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш учун давлат идораларининг масъул мутахассислари иштирокида фаолиятда АКТ самарали жорий қилиш, саволномани тўлдириш методикасига бағишланган семинар ва видеоконференциялар, масофали ўқитишлар ташкил этилмоқда. АКТ жорий қилиш ва ривожлантириш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашга оид саволлар бўйича экспертлар билан телефон орқали, электрон шаклларда маълумот алмашиш имконияти яратилган.

Бу борадаги натижалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул шахслари, раҳбарлари ҳамда Вазирлик вакиллари иштирокида мунтазам муҳокама қилиб келинади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4702-сон фармонида Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши қайд этилган. Давлат ва хўжалик бошқаруви ва махаллий давлат ҳокимияти органлари рахбарлари АКТни ривожлантириш комплекс дастурларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга, “Электрон ҳукумат” хизматлари ва ахборот тизимларини жорий қилишга, баҳолаш натижаларига, интерактив давлат хизматларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида самарали ва сифатли амалга оширилишига шаҳсан жавобгар эканлиги белгилаб ўтилган. Юқоридаги кўрсаткичлар бажарилишида камчиликлар юзага келган тақдирда, вазирликлар, идоралар, компаниялар, ассоциациялар, йирик корхоналар ва бирлашмалар раҳбарларининг, соҳадаги давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик қилаётган лавозимларига мувофиқлигини ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан АКТ буйича ишлар қониқарсиз ташкил этилган ҳолларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сусткашликка йўл қўйган давлат ташкилотлари фаолиятига оид тегишли қарорлар қабул қилиш, ташкилотнинг раҳбар ходимларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш ёки ишдан олиш бўйича таклиф киритиш ваколатига эга.

 

2018 йилнинг иккинчи чораги учун АКТни жорий этиш ҳолатини баҳолаш рейтинги

 

Ташкилот номи

натижа
(макс. - 100)

1.

“Кафолат” суғурта компанияси АЖ

96,85

2.

Ўзбекистон Республикаси “Халқ банки” АТБ АКБ

95,04

3.

“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ

94,20

4.

Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллар давлат қўмитаси

92,49

5.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

90,65

6.

“Ўзқурилишматериаллари” АК

90,37

7.

"Микрокредитбанк" АТБ

89,48

8.

 «Кишлок курилиш банк» АТБ

88,69

9.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

88,18

10.

 “Агробанк” АТБ

86,77

11.

Тошкент шаҳри ҳокимияти

85,16

12.

Андижон вилояти ҳокимияти

85,08

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

84,17

14.

Тошкент вилояти ҳокимияти

84,14

15.

Сирдарё вилояти ҳокимияти

83,57

16.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

82,60

17.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

81,66

18.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

81,56

19.

"Ўзавтосаноат" АК

81,40

20.

Ўздавэнергоназорат давлат инспекцияси

81,33

21.

"Асака" АТБ

81,20

22.

"Ўзбекинвест" ЭИМСК

81,04

23.

“Ўзшаробсаноат” АЖ

80,74

24.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

80,56

25.

Ўзбекистон металлургия комбинати

80,52

26.

"Ўздонмаҳсулот" АК

80,35

27.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

79,87

28.

Қашқадарё вилояти ҳокимияти

79,70

29.

Хоразм вилояти ҳокимияти

79,31

30.

Жиззах вилояти ҳокимияти

78,72

31.

Сурхондарё вилояти ҳокимияти

78,45

32.

"Ўзкимёсаноат" АЖ

78,40

33.

Бухоро вилояти ҳокимияти

77,37

34.

Ўзбекозиқовқатзахира уюшмаси

77,09

35.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси

76,94

36.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

76,76

37.

Ўздавнефтегазназорат давлат инcпекцияси

75,80

38.

АК «Дори-Дармон» 

75,59

39.

Ўзбекистон Республикаси парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

75,51

40.

“Ипотека-банк” АТИБ

75,35

41.

Наманган вилояти ҳокимияти

74,81

42.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

74,59

43.

Самарқанд вилояти ҳокимияти

74,49

44.

Навоий вилояти ҳокимияти

74,36

45.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

74,22

46.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

74,14

47.

Давлат божхона қўмитаси

74,10

48.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

73,48

49.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

73,41

50.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

72,61

51.

“Узпахтасаноат” АЖ

72,18

52.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

71,32

53.

Навоий кон-металлургия комбинати

70,84

54.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати

70,27

55.

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" АК

69,59

56.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

68,99

57.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

68,42

58.

Фарғона вилояти ҳокимияти

67,84

59.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

67,15

60.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

67,00

61.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

66,96

62.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

66,47

63.

"Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

65,96

64.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

65,52

65.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

65,33

66.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

65,29

67.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

65,22

68.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

64,89

69.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ўздавтемирйўлназорат)

64,31

70.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

64,24

71.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

62,75

72.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

61,84

73.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

61,70

74.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

61,61

75.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

59,95

76.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги "Узстандарт"

59,18

77.

Ўзбекистон Банклар ассоциацияси

58,50

78.

Саноатгеоконтехназорат давлат инспекцияси

58,19

79.

Ўзмелиомашлизинг ДЛК

58,14

80.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» Агентлиги

57,29

81.

"Ўзбекэнерго" АЖ

56,93

82.

"Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси" АЖ

56,46

83.

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси

55,82

84.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

55,13

85.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

54,80

86.

"Ўзэлтехсаноат" АК

53,94

87.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

53,16

88.

Ташқи савдо вазирлиги

52,63

89.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

51,94

90.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

50,94

91.

«Узбекгидроэнерго» АЖ

49,76

92.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

49,20

93.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

46,45

94.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

40,36

95.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

40,09

96.

"Ўзагросуғурта" АЖ

39,92

97.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги

39,46

98.

“Ўзтекстилсаноат” Ассоциацияси

39,34

99.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

38,74

100.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши

37,45

101.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

28,36

102.

"Узагротехсаноатхолдинг" АЖ

23,80

103.

Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлар эгалари кенгаши

12,53


Исматуллаева Гўзал Суратовна,

АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаменти

  

 


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech